Йўлчилар Янги йил байрамини муносиб кутиб олдилар

 Янги 2020 йил байрамини кенг нишонлаш , муносиб кутиб олиш  ҳамда  соҳа ходимларининг  фарзандларига янги йил совғаларини тайёрлаш ва топшириш мақсадида  Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшмаси қўмитасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 20-15 “с”- сонли йиғилиш  қарори ижросини таъминлаш Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

 Янги 2020 йил байрамини кенг нишонлаш , муносиб кутиб олиш мақсадида    Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнат жамоаси  – касаба уюшма аъзолари ҳам байрамни муносиб кутиб олдилар. Меҳнат жамоасида байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Янги йил арчаси безатилиб, йўлсозларнинг фарзандларига ҳамда Меҳнат Фахрийларининг фарзандлари, меҳнат ногиронлари- кўп болали оила вакилларига  хар бирига Янги йил совғалари берилди. Бундан ташқари бемор Фахрийлар ва ногиронлар  хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг  ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар топширилди. Янги йил байрами арафасида соҳанинг  29 нафар фаол ишчи хизматчилари Янги йил байрами муносабати билан  моддий рағбатлантирилди, 12 нафар кам таъминланган оила аъзоларига моддий ёрдам берилди.  Айниқса , байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар ва рақслар  барча қатнашчиларга олам-олам завқ бағишлаб, уларга байрамона  ва кўтаринки кайфият бахш этди.

Print Friendly, PDF & Email