Касаба уюшма фаоллари билан “Коррупция ва унга қарши кураш борасидаги миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар” ҳақидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди

2017 йилнинг  28 июль куни  Шерабод транспорт  ва алоқа касб хунар  коллежи ҳамда  Шерабод йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси касаба уюшма аъзолари ўртасида  ўтказилган тарғибот тадбирлари шундай деб номланди. Дастлаб тармоқ касаба уюшма фаоллари  Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёев  ташаббуслари  билан  бунёд  этилган Шерабод туманида жойлашган  “Абу Исо Мухаммад Ат-Термизий” мажмуасини зиёрат қилишдилар.

Кенг доирада ўтказилган тарғибот тадбирларида барча  бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотларида  давлат  бошқаруви  тизимининг самарадорлигини ошириш,  мансабдор шахсларнинг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш, давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик  ҳамда ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши ва моддий таъминот олишига эътибор қаратилди.

Тадбирда  тармоқ  касаба уюшма фаолларига   “Коррупция ва унга қарши кураш борасидаги миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар” ҳақидаги  маърузалар  ўқиб  эшиттирилди.

Ўтказилган тарғибот  тадбирларда  давлат органларининг ва ўзга ташкилотларнинг мансабдор шахсларнинг коррупция ва унга қарши кураш борасидаги миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар — коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини  ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни  мустаҳкамлашга  қаратилган  ҳуқуқий тарғиботга  доир  фаолиятни  амалга  ошириш уқтирилди.

Тадбирда хар  бир касаба уюшма фаоллари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиши ҳамда таълим  муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим  ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш  тўғрисида хам тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат   ташкилотларининг ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши мумкинлиги, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки, таълим муассасаларида  коррупцияга  қарши  курашиш  соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлар амалга оширилаётганлиги  тўғрисида хам  тушунтиришлар  берилди.

Тадбир  якунида  “Маънавият-энг таъсирчан ва Қудратли қуролимиз” мавзусидаги маънавият соатлари ўтказилиб, тарғибот тадбири учун тайёрланган видеороликлар иштирокчиларга намойиш этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email