Касаба уюшмаси болаларга

2016 йил “Соглом она ва бола йили” давлат Дастурини амалда бажарилишини таъминлаш борасида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан сезиларли ишлар амалга оширилди.
Янги йил арча байрами тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, болаларни қишқи таътил кунларини ташкил этишда касаба уюшмалари ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот, ўрта-махсус касб хунар коллежларида ишчи ходимлар учун Янги йил байрами тадбирлари ташкил этилди, кексалар холидан хабар олинди.
Автотранспорт сохасида ишлаётган маъсулияти чекланган жамиятлари ишчи ходимларини фарзандлари учун 7 млн.100 минг сўмлик байрам совгалари тарқатилди.100 нафар болалар учун “Лола” қўғирчоқ театрида “Оқ атиргул” театрлаштирилган томошасига чипталар сотиб олинди.
Андижон тиббиёт академик лицейи жамоаси учун касаба уюшма қўмитаси томонидан 1500000 сўм маблаг ажратилиб, Янги йил карнавали ташкил этилди. Андижон шахридаги мехрибонлик уйи тарбияланувчиларига 400000 сўмлик байрам совгалари ва Саховат уйига 400000 сўмлик байрам совгалари тарқатилди.
Избоскан транспорт, Андижон қурилиш-транспорт, Олтинкўл саноат энергетика, Андижон автомобил йўл қурилиш, Олтинкўл транспорт касб хунар коллежларида ва “Архитектура-дизайн лойиха”маъсулияти чекланган жамияти, Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш корхонаси, Вилоят архитектура бош бошқармаси каби ташкилотларда хам азиз болажонларга байрам совгалари тарқатилди.
Тармоқ бўйича 300 дан ортик корхона, ташкилот ва муассасаларда 255 000 000 сўмдан зиёд маблаг байрам тадбирлари ва байрам совгаларига ажратилди. Шундан 112 миллион сўм касаба уюшма маблаглари хисобидан қопланди.

Тармоқ касаба уюшма
Андижон вилоят БКУК раиси Н.Қўзибоева
фото

Print Friendly, PDF & Email