Конституция ва Бахтимиз қомуси

Тоғли Бойсун туманнинг Мачай  кишлоғида жойлашган Бойсун транспорт ва алоқа касб хунар коллежи Мачай филиалида  ташкил этилган давра суҳбати Ўзбекистон мустақилликка эришгач демократияга асосланган кучли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйилганлиги, мазкур мақсад йўлида жамиятнинг турли жабҳаларида ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ва оширилаётган ишларнинг асоси эканлиги тўғрисида  конституциянинг мазмун мохияти  борасида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур асосий қонунда, дея таърифлади,- Вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмита раиси Б.Ж.Хаитов ,-Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг миллати, ирқи, дини ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар давлат ҳимоясида эканликлари ҳамда қонун олдида тенгликлари қатъий равишда белгилаб қўйилганлиги, Конституцияда оналик ва болалик, соғлом авлод ҳимояси, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари белгилаб берилганлиги, бу заминда турли элат ва миллат вакиллари, турли динга эътиқод қилувчилар ўзаро ҳурмат ва тинчлик асосида яшаб келаётганликлари  тўғрисида тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email