Конституциямиз — бахтимиз Қомуси

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан бутун республикамизда байрам кенг нишонланмоқда. Ҳар бир жамиятда бир неча асрлардан бери давлатни равнақини қонун бошқариб келар экан, биз уни албатта, адолатли бўлишини ҳоҳлаймиз. Шунинг учун ушбу байрамни барчамиз учун алоҳида аҳамиятли даб ҳисоблаймиз.

Қутлуғ байрам арафасида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ҳам ушбу сана туфайли нишонланиб келаётган байрам тадбири «Конституциямиз-бахтимиз Қомуси» шиори остида коллежнинг барча фаол ёшлари таркибидан тузилган ўқувчилар томонидан ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган турли кўринишдаги чиқишлар айниқса, конституциямизнинг бандлари бўйича берилган маълумотлар, бадиий чиқишлар ва интеллектуал савол-жавоблар иштирокчиларга катта қизиқиш ва завқ бағишлади.

Коллеж касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан тақдим этилган совғаларни байрамда энг фаол иштирок этган гуруҳ ва ўқувчиларга топширди.

Байрам муносабати билан ўқувчиларни эрталабки сафланишларида алоҳида гурухлар томонидан турли кўринишдаги чиқишлар давом этмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email