Кўрик-танлов ўтказилди

Ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 16 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2017 йил                               “4” декабрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан вилоят кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 10-11 “с”-сонли қарори ижроси бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида ўтказилган тадбирда барча тармоқ касаба уюшмаларининг бошланғич касаба уюшма ташкилотлардан сараланган ғолиб ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш  индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасидан меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхоналарни тармоқлар кесимида аниқлаш ва меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилни аниқлаш бўйича “Энг яхши ташкилот” ҳамда “Энг яхши меҳнат муҳофаза қилиш бўйича вакил” номинацияларида Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи ҳамда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнат муҳофазаси вакили Умарали Холмирзаевлар 1-ўринларга сазовар бўлди.

Ғолибларга 1-даражали диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Шуҳрат Мусаев топширди.

— Бизнинг фаолиятимизнинг асосий қисми ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шарт-шароитлари яратиб беришдир, — дейди “Энг яхши ташкилот” номинацияси бўйича  ғолиб деб топилган коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Мансурбек Абдухалилов.

Print Friendly, PDF & Email