“Кварц” акциядорлик жамиятида Умумҳалқ “Наврўз” байрами муносабати билан тадбир ўтказилди

 Умумхалқ “Навруз” байрами муносабати билан   корхона худуди  байрамона  безатилди. 2018 йил 14 март куни Кувасой шахар Мустакиллик майдонида шахарнинг Наврўз байрами кенг нишонланди. Ушбу байрамда корхона томонидан 100 кишилик байрам дастурхони тузалиб корхона пенсионерлари, шахардаги кам таъминланган, якка ёлғиз, кекса нуронийларга ош тортик килинди.

19 март куни “Кувасой Кварц Агро” МЧЖ да Сумалак сайли тадбири ўтказилиб, корхонада узок йиллар самарали мехнат килиб келаётган 100 нафар фаол ишчи ходималар учун байрам дастурхони безалиб тадбир ўтказилди. Сумалак сайлида иккита катта дошқозонларда сумалаклар солинди. Байрам давомида Нўмонжон Муротов бошчилигидаги санаткорлар ўз байрам дастурларини намоиш қилдилар. Қизикарли викторина ўйинлари жумладан: Тезкор савол жавоблар, Энг чиройли ракс, Омадли чипта эгаси ўйинлари ўтказилди.  Ғолиблар Касаба уюшмасининг совғалари билан тақдирландилар.

2018 йил 1 мартдан 15 мартга кадар корхона биринчилиги учун цех ва бўлимлар  ўртасида  спортнинг Мини футбол, Волейбол, Стол тенниси, Шахмат, Бильярд, Арқон тортиш турлари бўйича мусобакалар ташкил этилди.

17 март куни корхона спорт залида такдирлаш маросими ўтказилиб корхона рахбарлари ва Касаба уюшмаси томонидан 1,2,3 даражали Диплом ва Касаба уюшмасининг кимматбахо совғалари билан Шох суппаларда тантанали равишда такдирландилар.

2018 йил 22 март куни Кувасой шахар “Зебунисо” маданият саройида Шохрухбек Тохировнинг “Истиклол фарзандиман” деб номланган концерт дастурига корхонадан 50 нафар фаол ишчи ходимлар юборилди.

 

Print Friendly, PDF & Email