“Кварц” АЖ фаол ҳодимлари учун саёхат ташкил этилди

“Кварц” АЖда ишловчи ишчи-ҳодимлар унумли ишлашлари учун барча шарт — шароитлар яратилган. Ишчи ва ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориш учун транспорт воситалари, барча ишчиларни 3 сменада бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун 7 та ошхона, замонавий тиббий ускуналар билан жихозланган Даволаш  соғломлаштириш маркази  хизмат кўрсатмоқда.

Корхонада  маданий  маърифий, оммавий тадбирлар, давра сухбатлари, кўрик  танловлар, учрашув кечалари, “Маънавият соатлари” хамда спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилиб келинмокда.

Шу йилнинг май ойида «Кварц» акциядорлик жамияти маъмурияти ва Касаба уюшма кўмитаси томонидан 43 нафар ишчи ва ходимлар учун кадимий ва навкирон  шахарлар- Тошкент, Бухоро, Самаркандга бепул 5 кунлик  саёхат  уюштирилди.

Мустакил юртимизнинг гўзал ва кадимий шаҳарларининг тарихи, анъаналари  билан  фахрланиш хисси янада ортди.

Саёхатчилар Тошкент, Самарқанд, Бухоро шахарларидаги кенг ва равон йуллар, кўркам  бинолар, чет эллик мехмонларни хам лол колдирадиган даражадаги ўзгаришларни гувохи бўлишди. Кўча ва хиёбонлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ишлари дилларини яйратди.

Барча шахарларнинг кўркига – кўрк, хуснига хусн қўшиб турган кадимий зиёратгохлар ва обидалар саёхатчиларни ўзига жалб этмай қолмади.

Саёхат давомида шахарлардаги ободонлаштириш ишлари барчада эстетик завқ бағишлаш билан бирга тарихимизга бир назар ташлашга хам ундади.

uznews205-4

uznews205-3

uznews205-2

Print Friendly, PDF & Email