«Кварц» АЖ касаба уюшмасининг Жамоа шартномасини 2016 йил якунлари йиғилишида

«Кварц» акциядорлик жамияти мажлислар залида 2017 йил 22 феврал куни 2015-2017 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2016 йил якунлари хамда 2017-2019 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг қабул қилиш бўйича йиғилиши (Конференция) бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Транспорт , йўл ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тургунов Октам Тургунович, Фарғона Вилоят Касаба ушмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Саримсаков Тўйчибой Юрсинович, Тармок Касаба уюшмаси вилоят Бирлашган Касаба уюшма кўмитаси раиси Усмонов Акмалжон Турдалиевичлар иштирок этдилар.

Йиғилишда Иш берувчи ва Касаба уюшмасининг Жамоа шартномаларига асосан бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сихатгохларда бепул дам олганлиги, хавфсиз, кулай мехнат шароитини яратилганлиги, спорт соғломлаштириш хамда маданий маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари хамда Жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди.

2017-2019 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси қабул килинди.

Музокаралар юзасидан Хотин-кизлар кўмитаси раиси Усмонова Хавохон, Мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи Хабибуллаева Сурайёхон, СЗА цехи механиги Мамараджапов Халимжон, Шиша и\ч цехи механиги Садирдинов Жамшид, Ишчилар таъминоти бўлими бош ошпази Курбонов Талабжонлар маъруза қилдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Транспорт , йўл ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тургунов Октам Тургунович сўзга чикди.

Йиғилиш кўтаринки рухда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб 2017 йилда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.

Касаба уюшма қўмитаси раиси
Б.Хасанов

Print Friendly, PDF & Email