Маҳорат синови

“Йўл-лойиҳа бюроси” корхонасида ишчи-ходимлар фарзандлари ўртасида расм чизиш ва қўл меҳнати бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда болажонлар турфа ўйинчоқлар ясашди, тасаввуридаги оламни мўйқаламда ифодалаб ўз маҳоратини намойиш этишди.

— Ҳар бир аъзомизнинг фарзанди доимий эътиборда, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Асқар Бобохонов. — Байрамларда совғалар, ёзги мавсумда эса оромгоҳларга йўлланмалар берилади. Саёҳатларга олиб чиқилади. Бугунги тадбирда уларнинг расм чизиш ва қўл меҳнати маҳоратини синовдан ўтказдик. Натижа эса аъло. Нечоғлик қобилиятга эга эканлиги қилган ишларида яққол кўзга ташланиб турибди. Келажакда бу болажонлардан моҳир рассомлар, ихтирочилар етишиб чиқишига ишонаман.

Тадбирда қатнашган барча болажонларга мақтов ёрлиғи топширилиб, «Тошкент-Ленд» болалар истироҳат боғига бепул чипталар тарқатилди.

 

 

 

                               

Print Friendly, PDF & Email