Маънавият юксалиши сари-талаба ёшлар беллашуви ўтмоқда

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан касаба уюшмалари ҳамкорлигида 17-ноябр «Умумжаон талабалар куни» муносабати билан талаба ёшлар ҳафталиги доирасида 13-16-ноябр кунлари бир қатор маьнавий-маьрифий ва спортга оид тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, тадбирлар ҳафталигини биринчи кунини ёшлар ташаббуси билан «КУБИК-РУБИК» ўйини бошлаб берди. Унда талабалар ва атрофдаги маҳаллалардан уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этишиб, жуда қизиқарли ва мухлислар олқишлари остида ўтган мусобақада уюшмаган ёшлар вакилларидан Толибов Шохрух 1-ўринни, 2 ва 3-ўринларни эса институтнинг архитектура факультети талабалари Отамуродов Шахзод ва Сафаров Саидмуродлар қўлга киритишди.

Ҳафталикнинг 2-куни «ЗАКОВАТ» интеллектуал ўйини ташкил этилиб, унда институт факультетлари ва ётоқхона талабаларидан тузилган 6 та жамоаларнинг билимлари яна бир карра синовдан ўтказилди. Қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда архитектура факультетининг «Архитектор» ва «Зукко» жамоалари, қурилиш факултетининг «Эверест» ва «Бунёдкор» жамоалари, мухандислик коммуникациялари қурилиши  факультетининг  «Мухандислар» жамоаси ва институт талабалар уйида яшовчи талабалардан тузилган «Зўр-Зўр» жамоалари иштирок этиб, биринчиликни «Мухандислар» жамоаси, иккинчи ўринни «Бунёдкор» жамоаси ва учинчи ўринга «Архитектор» жамоалари эга бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email