Мақсад аниқ, одимлар дадил

9 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малакаси ошириш Институти биносида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмасининг навбатдаги 5 Қурултой бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари ва уларнинг делегатлари   видеоконференция (жонли эфир) услубида Қурултой мажлисида иштироқ этдилар.

Қурултойда ҳамкор бошқарув идоралари вазирликлар, компаниялар раҳбарлари, тафтиш комиссияси аъзолари  ва касаба уюшмаси ташкилотлари делегатлари  фаол қатнашдилар.

Хозирги кунда тармоқнинг 2070 дан ортиқ корхона ва ташкилотларида  200 минг нафардан ортиқ  ишчи ходимлари фаолият курсатмоқда, шу жумладан 5та олий  таълим муассасалари ва 111 касб-ҳунар колледжлардир.

Кўп йиллар давомида касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижтимоий шериклари Транспорт Вазирлиги, Қурилиш Вазирлиги, Ўзавтойўл Қўмитаси, Тошшаҳартрансҳизмат АК, Ўзқурилишсаноат ва Ўзмахсусмонтажқурилиш  ассоциациялари билан  тармоқ Келишувларни имзолаб келмоқда.

Тармоқ Келишувларида ходимларни энг кам ва ўртача иш ҳақи миқдори,  оғир ва ҳавфли иш жойларида меҳнат қилиш учун устамалар, туман ва тармоқ коэффициентларини тўланиши,  меҳнат стажига мувофиқ қўшимча меҳнат таътилларни ўрнатиш, Ўзбекистон Республикасида ратифиуация қилинган МХТ Конвенциялари бажарилиши  устидан назорат ўрнатиш белгиланган.

Тармоқ корхоналарида қабул қилинган жамоа шартномаларини қабул қилиниши ва бажарилиши Республика Кенгаши томонитдан  доимий назоратга олинган.

Масалан 2019 йилда корхона ва ташкилотларининг 99% да жамоа шартномалар қабул қилинган, уларни бажарилиши оқибатига хар бир ходим бевосита ва билвосита 13 миллион сўмли даромад кўрган, бу кўрсатқич 2015 йилга нисбатан 3 баробар оширилди.

Ходимлар фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдириш учун тармоқ тизимида 9 ёзги болалар оромгоҳи мавжуд,  “Қувасойцемент”, “Кварц”  ва Қизилқумцемент акциядорлик жамиятларида ходимлар ва уларни оила аъзоларини соғломлаштириш учун замонавий асбоб ускуналари билан жихозланган санаторий-профилакториялари  фаолият курсатмоқда.

Қурултой  кун таркибига асосан  касаба уюшмасининг навбатдаги Мажлисида охирги 5 йилда амалга оширилган ишларига доир ҳисоботи, касаба уюшмаси  Республика кенгашининг Раёсатининг янги таркиби ва раис ўринбосарларини тасдиқланиши  режалаштирилган.

Касаба уюшмаси-ходимларни ижтимоий  ва меҳнат манфаатларини ҳимоя қилиш,  иш ҳақини доимий равишда оширилиб бориши, ходимлар учун ҳавфсиз ва  қулай иш ўринларни яратилиши, иш берувчилари ва ходимларни вакиллари ўртасида   ижтимоий мулоқотни жадаллаштириш —  ўзининг асосий вазифаси деб тан олади.

Республика кенгашида ходимлар сони 500 нафар ва ундан ортиқ бўлган корхоналарнинг жамоа шартномаси лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш берувчилар мажбуриятларининг киритилиши ҳам таҳсинга лойиқдир.

Ходимлар учун қулай шароит ва имкониятларни яратиш, уларга ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича кенг кўламли ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар учун тармоқ корхоналарида касаначилик иш ўринлари яратилишига эришилди. Ҳудудларда жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти, меҳнат муҳофазаси ва бошқа меҳнатга доир мавзуларда ўқувлар ўтказилди. Бошланғич ташкилотлар фаолларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва касаба уюшмалари фаолияти йўналишлари бўйича тажрибасини ошириш мақсадида туман ва шаҳарларда бир қатор сайёр семинарлар ташкил этилди. Давлат дастурларининг корхона ва ташкилотларда бажарилишига доир қўшма қарорлар қабул қилинди.

Ўтган йили Транспорт вазирлиги ташкил этилгач, ҳудудлардаги автомобиль транспорти ­бошқармалари қошидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вазирликнинг бирлашган касаба уюшма кўмитаси таркибига жалб этилди.

Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, механизм, дастгоҳ ва ишлаб чиқариш воситалари, бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини ҳамда ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларига эътибор кучайтирилди. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари олдини олиш тадбирлари тармоқ келишувлари асосида тузилган жамоа шартномалар орқали амалга оширилди.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан мунтазам равишда меҳнат муҳофазаси устидан жамоатчилик назорати олиб борилди.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, натижалар бўйича зарур чораларни кўриш касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаётгани ҳам айни муддао бўлмоқда. Ўтган даврда тармоқ касаба уюшмасига фуқаролардан 1287 та мурожаат келиб тушди. Меҳнаткашларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга оид иш берувчиларга 38 та тақдимнома, фуқаролик ишлари бўйича судларга 13 та даъво аризаси киритилиб, 67 нафар ходимнинг ҳуқуқи тикланди. Уларга 314 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги ҳақи ундириб берилди. Шу билан бирга, корхона ва ташкилотлардаги 2,5 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақидан қарздорлик ундирилишига эришилди.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, бу ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида аъзоларнинг қарийб учдан бир қисмини ёшлар ташкил этадиган тармоқ касаба уюшмасининг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган. «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловининг республика босқичида «Энг фаол ёш транспортчи» ҳамда «Энг ёш қурувчи» номинациялари бўйича 27 нафар ёш мутахассис ўзларининг лойи­ҳалари билан иштирок этди. Ғолиблар Республика кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Энг яхши ишчи касб эгаси» танлови 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ишчи-ходимлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўтказилиб, уларда иштирокчилардан 6 нафари ғолиб деб топилди. Қолган иштирокчиларнинг ҳам меҳнати юксак баҳоланиб, ҳар бирига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Республика кенгаши қошидаги хотин-қизлар комиссияси ҳам фаол иш юритиб келяпти. 2015 йилнинг апрелида Қувасой шаҳрида «Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштироқ этишини таъминлашда ижтимоий шерикликнинг ўрни» мавзуда ўқув-семинар ўтказилди. «Қувасойцемент» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ ва шу каби тармоқдаги барча йирик корхоналарда хотин-қизлар комиссиялари тузилиб, улар ишчи аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаб келмоқда.
Барча қуйи касаба уюшма ташкилотларида хафтанинг ҳар чоршанбаси «Маънавият куни»деб белгиланиб, ўтган даври давомида 1 200 дан зиёд «Маънавият соатлари» ташкил этилган бўлса, ҳар йили ишчи-ходимларнинг мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий шаҳарларга саёҳати уюштирил­япти. Хусусан, 2017-2019 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган 100 минг нафардан ортиқ ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари Тошкент, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Жиззах вилоятларининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.

Ўтган йилнинг майида Тошкент шаҳрида тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг 6 та тури ­бўйича «Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори» шиори остида республика оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда 9 та болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият юритмоқда. Уларда ўтган даврда 34 707 нафар бола дам олдирилди.

Ҳисобот даврида қўшни мамлакатлар ва МДҲ давлатлари тармоқ касаба уюшмалари билан кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон тармоқ касаба уюшмалари ҳамда халқаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмаси билан ҳамкорлик битимлари ва меморандумлар имзоланди.
Республика кенгаши вакиллари 2017 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро ўқув марказида малака оширишди. 2018 йил августда Республика кенгаши МДҲ давлатлари йўлчиларининг IV Қурутойига бағишланган Россия, Козоғис­тон, Кирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан ўтадиган узунлиги 6 минг километрли автопойгада қатнашди. Шу йилнинг ноябрида эса тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг моҳир пайвандчилари ШҲТга аъзо давлатлар пайвандчилари ўртасида Пекинда бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олишди.

Келажакда Халқаро Транспортчилар Федерацияси ҳамда Бутунжаҳон қурилиш ва дарахтни қайта ишлаш сохаси ходимлари касаба уюшмалари Федерацияси аъзолигига кириш режалаштирилган.
Қурултойда делегатлар ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга атрофлича тўхталишди. Якунда тармоқ касаба уюшмасининг ҳисобот давридаги фаолиятига ижобий баҳо берилди.

Республика кенгаши ва раёсати, тафтиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қурултойига делегатлар сайланди. Тармоқ ходимлари касаба уюшмаси ­Республика кенгаши раислигига Абдулла Нугманов номзоди бир овоздан сайланди. Республика кенгашининг ташкилий мажлисида Республика кенгаши раиси ўринбосарлари этиб Б.Султонов ва Ш.Муҳамедханов сайланди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email