“Мехнат соҳасидаги мухим ахамиятга молик масалалар”мавзусидаги давра суҳбати

Жорий йилнинг 21-нояб куни Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Мехнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”мавзусидаги Давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари таклиф этилди. Жумладан, Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги туман йўллардан фойдаланиш корхоналари ҳамда Транспорт бошқармаси Андижон вилоят бошқармаси ходимлари  хам иштирок этишди.

Давра суҳбатида иштирок этган вилоят Меҳнат Бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари А.Сотволдиев “Ахоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалаларини дастлабки натижалари” тўғрисида маъруза қилди.

Дастурдан ўрин олган масалалардан бири “Бюджет ташкилотларида иш ҳақи  ижтимоий химоя ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш бўйича қабул қилинган чоралар ва унинг амалиётга тадбиқ этилиши” мавзусида Молия бошқармаси бўлим бошлиғи И.Мамажонов тушунчалар берди.

 Касаба уюшмалари, иш берувчилар бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида тузилган ҳудудий (минтақавий) келишувнинг бажарилишини дастлабки натижалари тўғрисида Вилоят Бирлашма Кенгаши аппаратининг Меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоевлар маъруза қилдилар

Шунингдек йигилиш иштирокчилари томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соҳа мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари талаблари асосида жавоб берди.

Print Friendly, PDF & Email