Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Қонунчиликдаги янгиликларни тарғибот- ташвиқот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон КУФК.нинг Жиззах вилоят меҳнат ҳуқуқ ва меҳнатни муҳофазаси инспекторлари И.Х.Жобборов ва С.Т.Нуруллаевлар ишитирокида 2021йил 26 февраль куни Жиззахавтойўл бошқармаси мажлислар залида  соҳа ходимлари : тизимдаги йўл хўжалиги корхоналари цех касаба уюшмалари раислари, кадрлар инспекторлари, ҳуқуқшунослар ва техника хавфсизлиги мухандислари (жами 50 кишидан ортиқ) учун Ўзбекистон Республикаси Президентининго мурожаатномасини ва Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Қонунчиликдаги янгиликларни мазмун моҳиятини ходимларга етказиш бўйича тарғибот- ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшма Жиззах вилоят Кенгаши раиси З.Сафаров , Жиззахавтойўл бошқарма бошлиғи муовини Ш.Анорбоев қатнашди , тадбирни Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ раиси Б.Худайбердиев олиб борди

Print Friendly, PDF & Email