Мини футболда — автомобил транспорти ходимлари ёшлари

SAMSUNG CAMERA PICTURES

28 октябр “Автомобил ходимлари куни” касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида автомобил ва транспорт соҳасида меҳнат қилаётган ёш ходимлар иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Неъматов иштирок этиб, иштирокчиларни касб байрами билан муборакбод этди.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Кўтаринки кайфият ва руҳда ўтказилган мусобақада 1-ўринни Самарқанд автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ходимлари ёшлари,        2-ўринни Иштихон транспорт касб-ҳунар коллежи ходимлари ёшлари,          3-ўринни архитектура ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари командалари эгаллади.

Мусобақа якунида барча совриндор ва фаол иштирок этган жамоа ва ўйинчилар Республика Кенгашининг диплом ва ташаккурномалари, вилоят бирлашган қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақалар якунида иштирокчи ёшлар билан бир пиёла чой устида касаба уюшмалари, ёшлар мавзусига оид қизиқарли суҳбат ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email