Муҳофаза сирларини биласизми.

Самарқанд Давлат архетиктура ва қурилиш институтининг мажлислар залида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари ҳамда соҳадаги ёш мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати етакчи мутахассиси М.Саттаровлар меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида 2017 йилда амалга оширилган ишлар ва 2018 йилги устивор вазифалар юзасидан маъруза қилишди.

Жумладан, Инсон – олий хилқат. Унинг юксаклиги эса меҳнати билан эътироф этилади.
Ходимларнинг иш жараёнидаги хавфсизлиги, меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда.

Муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан касаба уюшмаларининг хуқуқлари кенгайиб, мазкур масаланинг янада долзарблиги оширилди.

Меҳнат муҳофазаси йўналишида ишларнинг такомиллашиб бораётганлиги, қонунчиликнинг мустаҳкамланганлиги боис бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, касаба уюшмалари томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят I-босқичини ўтказиш ташкил этилди.

Унда, 4 та номинациялар бўйича белашувлар ташкил этилади.

Кўрик-танлов давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Семинар давомида йиғилганларга кўрик-танловнинг вазифалари ва мазмун моҳияти тушунтирилиб, танлов Низоми ва баҳолаш мезонлари тарқатилди.

Шунингдек, Семинар давомида йиғилганларга ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан ўтказиладиган йиғилиш ва конференциялар ҳақида тушунчалар берилиб, уларни ўтказиш графиклари билан таништирилди ҳамда муҳокамаларни ўтказилиши борасида тушунчалар берилиб, намунавий ҳужжатлар тўплпми тарқатилди.

Семинар жараёнида кун тартибига оид слайд ва видео роликлар намойиш этилди. Жараён қизғин мунозаларга бой тарзда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email