Муқаддас қадамжоларга саёхат

Иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тармоқдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномалари ва тармоқ Келишувларига киритиш орқали ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва ҳудуддаги хушманзара жойларга қисқа муддатли саёхатларини уюштириш ишлари бошланган.

Шунингдек, вилоятдаги қуйи бўғин касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан “Соглом она ва бол йили” давлат Дастурини амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаси аъзолари ўз ҳудудидаги тарихий қадамжолар ва истиқлол йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуаларига саёхатларини ташкил этиш тадбирлари амалга оширилди

Вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан  мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 28-30 май кунлари “Соглом она ва бола йили”  давлат дастури доирасида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига бир гуруҳ фаоллар учун туристик саёхат уюштирилди.

Саёхат давомида соха вакилларидан иборат бўлган саёхатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва  Бухоро шахрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий     ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email