Намунали бошланғич ташкилотлар аниқланди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида ўтказилаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ўтказилган қўрик-танловда ғолибларни аниқлашда ишчи-ходимларнинг ижтимоий иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси ва соғломлаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришларида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишларга эътибор берилди.

Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг баҳолаш мезонларига кўра аъзолар сони юз нафаргача бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари орасида биринчи ўрин Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси тизимидаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси касаба уюшма қўмитасига, учинчи ўрин эса Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасига насиб этди.

Print Friendly, PDF & Email