“Наврўз”- гўзаллик ва нафосат айёми!

Байрам муносабати билан ҳудудларни ободонлаштириш ишлари, шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, айниқса, кам таъминланган оилалар, ногиронларга хайрия ёрдамлари кўрсатишдек савобли тадбирлар адо этилди.

Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Раёсатининг 2018 йил 07 мартдаги 11-37 “с”-сонли, тармоқ касаба уюшма Республика кенгашининг 2018-йил 12-март 10-25 “с”сонли  қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида умумхалқ хайрия хашарида фаол иштирок этилди.

Ўтказилган  умумхалқ хайрия хашарида 250 дан зиёд бошлангич касаба уюшма ташкилотлари, жами 20 мингдан зиёд касаба уюшма аъзолари иштирок этди. Ана шундай тадбирлар тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилот, касб хунар коллежларида хам кўтаринки рухда ўтказилмоқда. Андижон автомобил йўл қурилиш касб хунар коллежи, Андижон қурилиш ва транспорт, АДТИ қошидаги академик лицейда, Қўрғонтепа қурилиш, Мархамат қурилиш касб хунар коллежларида хам бахор кўрки сумалаклар тайёрланди.

Андижон вилоят футбол бўйича ихтисолаштирилган мактаб интернат касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан футбол спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшгма қўмитаси томонидан эсдалик совгалар билан тақдирландилар.

 Миллатимизнинг кимлигини, урф-одатларимизнинг бетакрорлигини кўз-кўз қилувчи айёмдир Наврўз. Ҳа, Наврўз юракка яқин, тилакка ҳамоҳанг айём. Шу қутлуғ кунларда қилинаётган эзгу ниятларимиз ушалиб, ўтар ҳар кечамиз қадр кечасидек фахрли-ю, келар ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Print Friendly, PDF & Email