Очиқ осмон остидаги музейга сайёхат уюштирилди.

Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, касаба уюшма фаолиятида фаол иштирок этаётган ходимлар учун энг кўҳна ва ҳозирги кунга қадар бутунлигича сақланиб қолган ягона нодир обида — шаҳар — Хивага  саёхат ташкил этилди.

Саёҳатчилар – университет ходимлари ва ўқитувчилари «Тошкент» (жанубий) вокзалидан «Тошкент–Ургенч–Хива» поездида Урганч шаҳрига етиб келганларидан сўнг, улар кутиб олувчи — ташкилотчилар томонидан қулай ва шинам « Хива Локомотив» меҳмонхонасига жойлаштирилди. Сўнгра, замонавий автобусларда афсонавий Хива шаҳрига йўл олинди, Сайёхатчи ҳамкасбларимизга Хива шаҳрида экскурсовод (гид) ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида кенг батафсил маълумот берилди.

Сайёхлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилдилар.

Жумладан, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва хайрат ўйғотди. Айниқса, Ичан қалъа — Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёлгорлик — Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисмига ташриф сайёхатчиларда катта таассурот уйғотди.

Эрталабки, тушлик ва кечқурунги таомланишда Урганч шаҳридаги Мангал, Alibaba ресторанлари, Ичан қаълада жойлашган Terrassa кафеларида тавсия этилган миллий ва европа таомлари, кўнгилочар тадбирлар ҳамда жонли ижродаги куй-қўшиқлар саёҳат хизматларининг мукаммал булишига хизмат қилди.

Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёхлик тадбири иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Университет ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ушбу мароқли саёҳат учун Касаба уюшмаси қўмитасига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email