Оқ йўл сенга, битирувчи !

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Тўрақўрғон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида ўтаётган ҳафта давомида  “Оқ йўл сенга, битирувчи!” диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сўз олган иштирокчилар келажагимиз эгаларини ҳаёт йўлларида илдам қадамлар ташлаб, Ватан, эл суйган фарзанд бўлишлари тиладилар.

— Ўқув йили давомида юқори натижага эришган ўқитувчи ва ўқувчиларга касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик  совғалари тақдим этилди,- дейди коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Дилшод  Нажмиддинов.

Бундай тадбирлар тармоқ тасарруфидаги Чортоқ, Норин, Довдуқ, Косонсой туманлари ҳамда Наманган шаҳридаги транспорт ва қурилиш коллежларида ҳам бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email