“Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини мохияти ва асосий жихатларини касаба уюшмалари ходимлари – аъзоларига етказиш ва мухокамаларини ўтказиш амалда”

Мамлакатимиз раҳбарининг ғояси ва бевосита раҳбарлигида бутун ҳалқимизнинг саъй-ҳаракатларини ягона олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида бирлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этилишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва нодавлат ташкилотлар фаол иштирок этмоқда.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Қ.М.Рафиков раислигида 2020 йил 19 февралда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожланишининг энг мухим ва долзарб масалалари бўйича Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси мазмун мохияти ва Мурожаатномадаги асосий жихатларни тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги барча касаба уюшмалари ходимлари – аъзоларига етказиш ва мухокамаларини ўтказиш вазифаси белгилаб берилди.

Юқоридаги белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб тармоқ касаба уюшмалари ўз олдиларига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш, иқтисодий ривожланиш ва либераллаштириш йўналишида, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич оширилишида, аҳолини ижтимоий, иқтисодий ҳимоясини таъминланишида, маънавий, маданий, спорт-соғломлаштириш каби йўналишларни  амалга оширилишида фаол иштирок этмоқдалар.

Жумладан, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси олдида турган устувор вазифалардан бири бу — соҳа йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашдан иборат бўлиб, ўтган 2019 йил давомида 66 та нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 11381 нафардан зиёд меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш чоралари кўрилди.

2020 йилда хам бу ишларни давом эттириб, феврал ойида Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманида жойлашган 371 ишчи-хизматчилардан иборат йирик ташкилотлардан саналган  СП ООО BEKTEMIRMETALLKONSTRUKSIYALARI” меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда улар учун ўтказилган тақдимотлар негизида, жамиятнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилди.

Ҳозирги кунда тармоқ Тошкент вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси масъул ходимлари томонидан мазкур бошланғич ташкилотининг хужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилиб, биринчи галда амалдаги Бош ва Тармоқ келишувлари асосида жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

 

Print Friendly, PDF & Email