Қадим Бухоро тассуроти

Ўзбекистон  транспорт,  йўл   ва  капитал  қурилиш, қурилиш  индустрияси  ходимлари  Сурхондарё вилоят  бирлашган  касаба   уюшма     қўмитаси  томонидан  тармоқ   тизимидаги    Жарқўрғон    йўл   хўжалик   пудрат    таъмирлаш  фойдаланиш  корхонаси   маъсулияти   чекланган  жамияти  касаба уюшма  аъзолари   билан     биргаликда  “Халқ  билан  мулоқот  ва  инсон  манфаатлари  йили” давлат дастури  бўйича   қадимий    Бухоро  шаҳрига  эсда  қоларли   саёҳат  уюштирилди.

Касаба  уюшма  фаоллари, кекса  онахонлар, меҳнат фахрийларидан  иборат  100  нафар  сайёҳ  икки кун давомида  Бухоро   шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор масканларига ташриф буюрдилар ҳамда истиқлол  йилларида   амалга  оширилган  бунёдкорлик ишлари  билан  танишдилар.

Корхона касаба уюшмаси аъзолари   яна  бир бор юртимиз қанчалар буюк ўтмишга эга эканлигини, истиқлол иншоотлари  ўз салобати ва  маҳобати   билан  дунёни  ҳайратга  солаётганлигини гувоҳи бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email