Қайтадан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотчиларига «Бошланғич касаба уюшма қўмитаси ишини самарали юргизиш» мавзусида семинар ўтказилди

11-12 сентябр кунлари Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши хизматидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг қайтадан сайланган касаба уюшма етакчилари учун жамоа шартномасининг аҳамияти, иш режаларини тузиш ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ишларини самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари  бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Х.К.Сайдалиев олиб борди. Семинар ишида касаба уюшмалари фаолларига Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи мутахассиси М.Т.Абдумаликова, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари В.А.Шулятниковалар тегишли мавзуларда ўз маърузалари билан чиқдилар.

Семинарда давомида кўтарилган муаммолар, шу жумладан иш берувчилар билан жамоа шартномасини тузишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш чоралари юзасидан бахс ва мунозаралар бўлди. Билдирилган фикр ва мулохазалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб, йиғилиш иштирокчиларига тегишли тавсиялар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email