Қирғизистон касаба уюшмаси ходимлари Самарқандда

Жорий йилнинг 8-10 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ХМТнинг Меҳнат соҳаси истиқболи масалалари бўйича глобал комиссиясининг “Порлоқ келажак учун ишлаш” деб номланган маърузаси муҳокамасига бағишланган “Тез ўзгарувчан меҳнат соҳаси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги миллий конференция ҳамда “Трансмиллий корпорацияларга ва ижтимоий сиёсатга таалуқли принцплар тўғрисидаги учтомонлама декларацияси: касаба уюшмалари учун ҳаракатлар воситаси” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

«Трансмиллий корпорацияларга ва ижтимоий сиёсатга таалуқли принцплар тўғрисидаги учтомонлама декларацияси: касаба уюшмалари учун ҳаракатлар воситаси” мавзусида халқаро семинарда қўшни Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакиллари ҳам иштирок этишди.

Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рисгул Бабаева бошчилигидаги 6 нафардан иборат делегацияга Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.К.Нугманов ҳамроҳлик қилди.

Делегацияни Самарқанд Халқаро аэропортида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.К.Нугманов ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Н.Иззатуллаевлар тантанали равишда кутиб олишди.

ЎзКУФК ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигидаги умуммеҳнат эътирофига бағишланган халқаро семинар давомида ХМТнинг шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича мутахассиси Гоча Александрия, ХМТнинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюросининг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергиус Гловацкас томонидан Марказий Осиё минтақасида касаба уюшмаларига аъзолик ҳолати ва трансмиллий компанияларда органайзинг тенденцияси таҳлилига бағишланган чиқишлари иштирокчи Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари вакиллари томонидан қизғин кутиб олиниб, мавзуга ҳар бир иштирокчи давлат вакиллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

 Мавзуга оид чиқишларда меҳмон Қирғизистон касаба уюшмалари вакиллари ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан иштирок этишди.

 Мунозаралар давомида минтақада соғлом меҳнат муҳитини шакллантириш, ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан “Ҳаракатларни уйунлантириш мақсадида келажакда Марказий Осиё давлатлари ўртасида Минтақавий кенгаш плптформаси принципигп асосланиб ишлайдиган ташкилотга асос солиш керак” деган таклиф киритилди. Таклиф иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

 Халқаро семинар якунида барча анжуман иштирокчилари қатори Қирғизистонлик меҳмонлар ҳам Юнеско тарихий обидалари сафига киритилган қўҳна Самарқанднинг ноёб дурдоналари билан таништирилиб, саёҳатлари уюштирилди.

 Халқаро семинар ва Самарқанд саёҳатидан унутилмас таассуротлардан мамнун эканликларини билдирган меҳмонлар Самарқанд аэропортидан Ватанимиз пойтахти Тошкент сари кузатиб қўйилди.

Print Friendly, PDF & Email