“Qizilqumsement” АЖда жамоа шартномасини 2015 йилда бажарилиши якунига бағишланган конференция бўлиб ўтди

2016 йил 6 май куни “Qizilqumsement” АЖ жамоа шартномасининг 2015 йил давомида бажарилиши якунига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

Иқтисодий ислоҳотларини тадбиқ этиш ва корхонанинг фаолиятини барқарорлаштириш бўйича белгиланган тадбирлар бажарилиши натижалари бўйича корхонанинг асосий маҳсулоти — цемент ишлаб чиқариш режаси 3430.0 минг тонна бўлиб, бу кўрсатгич 3490.0 минг тонна этиб бажарилди ёки режага нисбатан 101,7 % ни  ташкил этганлиги билдирилди.

Бир қатор комплекс чоралар бажарилиши муносабати билан 37 млрд 45,3 млн. сўм тежамкорликка эришилди. 2015 йил давомида ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи 9.2 % га камайтирилган.

2015 йил ишлаб чиқариш дастурларини ортиғи билан бажариш корхона жамоа шарномасини ишчи-ходимларни ижтимоий ҳимояси бўйича барча бандларини бажарилишига, корхона бўйича иш ҳақининг миқдори 10 % га оширилишига, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан, бу ўрнатилган қўшимча тўловларни, ижтимоий имтиёзлар ҳамда ишлаб чиқариш кўрсатгичларини бажариш учун бериладиган мукофотлари миқдорини ошириш имкониятини берди. 2015 йилда ишчи-ходимларнинг ўртача ойлик маош 2 млн. 930 минг 260 сўмни ташкил этган.

Меҳнатни хавфсиз шарт-шароитларини яратиш, ишчи-ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омиллар таъсирини камайтириш, иш ўринларни меҳнат муҳофазаси ва саноат санитария тартиб қоидаларига мувофиқлигини солиштириш, ишлаб чиқаришда шикастланишни олдини олиш ва касалланишни  камайтириш  мақсадида меҳнат муҳофазаси бўйича Битим ишлаб чиқилган бўлиб, унга сарф қилинган харажатлар 240899.0 минг сўмни, меҳнат муҳофазасига сарф қилинган умумий харажатлар 5732785.1 минг сўм ташкил этди.

Ишчи-ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилган. Республикамиз сиҳатгоҳларида 144 нафар, корхонага қарашли профилакторияда 1073 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилди, “Шабода” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 1059 нафар болалар дам олдирилди.

Корхона ишчи-ходимларига барча ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар жамоа шартномасига асосан тақдим этилди.

Корхона касаба уюшмаси қўмитаси жамоа шартнома шартларини, Ички меҳнат тартиб қоидаларини тўлалигича бажарилишида ишчи берувчи билан ҳамкорлик қилди, корхонанинг ижтимой-иқтисодий ривожланиши бўйича Дастурни бажарилишида, ижтимоий кескинликни сусайтиришда, меҳнат қонунчилигига риоя этишда кўмаклашди.

Шунингдек корхонада меҳнат ва турмуш шарт-шароитларини даражаси хамда меҳнатни муҳофазаси бўйича қонунчиликни бажарилиши борасида назоратни амалга оширган. Жамоа аъзолари ўртасида маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш ишларини олиб борган, корхона ишчи-ходимларини ва уларнинг фарзандларини соғломлаштиришини ва дам олдирилишини ташкил қилган. Барча ўтказилган тадбирлар харажатлари 494182.4 минг сўм маблағ ташкил этди.

Конференцияда  ишлаб чиқариш бўйича директор Б.С.Назаров ва касаба уюшма қўмитаси раиси Н.М.Жуманиёзов томонлардан жамоа шартномаси бажарилишига доир ҳисоботлар  берилди, бундан ташқари Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Нурназарова, “Камолот” ЁИХ етакчиси Г.Сайфулина корхонада ёшлар ва аёлларни меҳнат шароитларини яхшилаш, улар учун ўтказилган турли тадбирлар тўғрисида аҳборот бердилар.

Конференция давомида ишчи-ходимлар томонидан меҳнат шароитларига доир таклифлар берилди ва улар жамоа шартномасига қўшимча тарзда киритилди.

Print Friendly, PDF & Email