Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар Транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан Республика Мустақиллигининг 25 йиллигига 25 тадан иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида

Тармоқ бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан вилоятлар ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари билан хамкорликдахудудларда янги  иш ўринларини яратиш уларда ишлаш учун коллеж битирувчиларини жалб қилиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан:

Қорақалпоғистон Республикасида сартарошлик, автотранспортларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича жами 9 нафар коллеж битирувчиси учун иш ўринлари яратилди. Бу мақсадларга касаба уюшмаси маблағлари хисобидан 730.0 минг, 39.5 млн сўм ташкилотлар маблағлари хисобидан сарфланди.

Фарғона вилоятида Фарғона шахар Юксалиш кўчасида жойлашган бинода озиқ-овқат ва ширинлик махсулотларини пишириб сотишга мослашган савдо дўкони ташкил этилиб 3 нафар коллеж битирувчиси, Фарғона ва Қувасой шахарларида  хомийлар маблағлари хисобига аёллар ва эркаклар учун гўзаллик салонлари ташкил этилиб 11 та коллеж битирувчилари ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Хоразмда  Шовот, Қўшкўпир, Гурлан туманларида тикувчилик, миллий хунармандчилик, хом ғишт ишлаб чиқариш, қандолатчилик, пишириқ тайёрлаш, иссиқхоналар яратиш, алюминий профил тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатиш ва сервис сохасида 14 та иш ўринлари яратилиб, коллеж битирувчилари ишга жалб қилинди.

Самарқанд вилояти қўмитаси Иштихон туманидаги Транспорт ва сервис касб хунар коллежи негизида “Электр пайвандлаш цехи” ишга туширилиб 3 нафар коллеж битирувчиси иш билан таъминланди. 3 нафар битирувчи қизлар учун “Тикувчилик цехи” ташкил этилиб  дераза пардалар ва кийим кечаклар  тикилмоқда. Пастдарғом туманида Чорвачилик йўналиши бўйича 4 та иш ўрни, 2522-Автожамлама давлат унитар корхонаси билан хамкорликда ташкил этилган  “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси”да – 4 иш ўрни, Самарқанд архитектура институти  қошида “Ландшафт дизайн” бўйича корхонада -2 та иш ўрни  ташкил этилди. Янги яратилган 16 иш ўрнида ишлаб чиқариш хом ашёлари харид қилиш учун  касаба уюшмалари маблағларидан 3.0 млн сўм маблағ ажратилган.

Қашқадарё бирлашган қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш борасида Қарши, Косон, Шахрисабз, Камаши ва Чироқчи туманларида жами 9 та коллеж битирувчилари учун янги иш ўринлари ташкил этилишга кўмаклашилди.

Сирдарё вилояти Гулистон шахрида 2 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ташкил этилиб 10 нафар коллеж битирувчиси иш билан таъминланди, ахолига маиший хизмат кўрсатувчи шахобча ишга туширилди 3 нафар коллеж битирувчиси учун иш ўринлари яратилди. Янгиер шахрида хусусий тадбиркор томонида нон ишлаб чиқариш цехи ташкил этилиб 12 нафар коллеж битирувчиси ишга жалб қилинди.

Сурхондарё қўмитаси томонидан  “Полиграф файз барака”  хусусий корхонасига  полиграфия  хизмати анжомлари олиш учун, қайтариб бериш шарти билан 1.0 млн. сўм маблағ ажратди, шу билан бирга 2 коллеж битирувчиси учун иш ўринлари яратилди.

Тошкент шахар ташкилотлари манзилли дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш ва сервис сохасида иш ўринлари яратиш учун барпо этилган корхонага бир йил мобайнида қайтариб бериш шарти билан 6 млн. сўм пул маблағини ўтказиб, 10 та иш ўрни яратди.

Бухоро вилояти БКУҚ томонидан режа –тақсимот асосида жами 14 нафар коллеж битирувчиси нодавлат сектори корхоналаридаги янги ташкил этилган иш ўринларига жойлаштирилди.

 Наманган, Андижон, Навоий, Жиззах  ва Тошкент вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари   худудий касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашма кенгашлари билан хамкорликда  худудларда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасида коллеж битирувчилари учун иш ўринларини яратиш ва уларни  қўнимлилигини таъминлаш бўйича ишларни олиб бораяптилар.

Ушбу қарор доирасида жойларда иш ўринларини яратиш ишлари давом этмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email