«Қорбобонинг ўғирланиши”

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ишчи-ходимлари фарзандлари учун 2019 йил 7-январ куни Наманган вилояти “Алишер Навоий” номидаги мусиқали драма театрида болалари учун “Қорбобонинг ўғирланиши” номли эртак томошасига чипталар тарқатилди.

Ундан «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланишли корхонаси” УК, Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи, Вилоят қурилиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Наманган вилоятидаги Давлат экспертиза бошқармаси, Коммунал таъмир лойиҳа”, “Водиймегатранс” МЧЖ каби бир қатор ташкилотлардан 100 нафардан зиёд болалар эртак томошасига ташриф буюрди.

— Мен ҳар йилги бундай томошаларни доим кутаман, — дейди Иброхим Носиржонов,- бу эртак бизни яхшиликка етаклайди.

Ҳа, болаларнинг кўзидаги қувонч Қорбобонинг соволларига жавоб беришларида яққол акс этиб турибди. Худди ўзларини эртакдагидай ҳис қилаётган фарзандларимизнинг бундай бахтдан масрурлиги қалбларни янада тўлқинлантиради.

Print Friendly, PDF & Email