Қўқон шаҳрига саёҳат уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда турзимни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовар жойларига сайёҳлик оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмалариинг фаол иштирокини ташкил этиш ва корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият олиб кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада ривожалнатириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан белгиланган узайтирилган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ўз ҳудудларидаги диққатга сазовар жойларга ва республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш мақсадида транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Норин қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежи жамоаси 2018 йил 20 март куни Қўқон шаҳрига саёҳатлари уюширилди.

Коллеж ишчи-ходимларидан 35 нафардан иборат саёҳатчилар Қўқон  шаҳрида жойлашган Худоёрхон ўрдасида, шунингдек, тарихий музейларни зиёрат қилдилар.

— Ушбу зиёрат давомида ўтмишга бир назар солиб, ҳозирги келажак ҳаётимизга шукроналик туйғусини ҳис қилдик, ва таассуротларим бисёр бўлди, — дейди тарих ўқитувчиси Мўминжон Қорабоев. -Бундай савоб ишни ташкил этган ташкилотчиларимиз – касаба уюшмаларига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этаман.

 

Print Friendly, PDF & Email