«Quvasoyshifer Hrizotil» масъулияти чекланган жамиятнинг бошлангич касаба уюшмасининг 2019-2020 йил учун хисобот сайлови бўлиб ўтди

Йиғилишда  Фарғона ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси З.Кодиров,  Ўзбекистон  ХДП  Қувасой шаҳар кенгаши раиси Ф. Жўрабоев ва “КВАРЦ” акционерлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси ва аёллар бўлими бошлиқлари, корхонанинг 25 нафар ишчи-ходимлари  қатнашдилар.  Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши раиси Ф.Жўрабоев,  Президентимизнинг Олий Мажлисдаги мурожатномасини йиғилиш қатнашчиларига қисқача ўкиб эшиттирди.

Конференция якунида «Quvasoyshifer Hrizotil» масъуляти чекланган жамияти қўшма корхонаси касаба уюшмаси  қўмитаси ва   тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси кўмитасига Худайберганова Наргизахон Сафаралиевна номзоди кўрсатилиб йиғилиш катнашчилари уюшмаси аъзолари бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайлансин деб овоз беришди.

Print Friendly, PDF & Email