Саёҳат қилинг, ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан баҳра олинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш  ҳамда ходимларни  туризмга жалб этилишига кўмаклашиш,  ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга доир Давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш  унитар  корхонасида ишловчи   24 нафар йўлсозлар  — касаба уюшма аъзоларига  Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйлаб 2 кунлик  саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб  пойтахт вилоятидаги “Занги ота” зиёратгоҳини зиёрат   қилишдан бошладилар,  сўнгра Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойлари “Хазрати Имом” мажмуаси, “Минор” масжиди, “Шахидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси,   Ислом Каримов номидаги  илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси,Истиқлол санъат саройи,“Бунёдкор” спорт мажмуаси,Мустақиллик майдони,“Tashkent city”,“Адиблар хиёбони” да бўлдилар.Тошкент шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат давомида улар  пойтахтимизнинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан,Тошкентнинг истиқлол йилларида  қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди. Икки   кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий меърос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олди.Сўнгра шаҳардаги дунёга машҳур асору атиқалар, тарихий обидаларни кўздан кечирдилар.Тошкентда мислсиз  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини яқиндан кўрдилар.

“Узоқ йиллардан буён йўл соҳасида  ишлаб келаяпман, Тошкентни кўриш орзуим эди, касаба уюшмаларининг кўмаги туфайли  орзуим ушалди, ушбу саёҳат бир умр хотирамга муҳрланди. Кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташкилотчилардан чексиз миннатдорман.”- дейди йўл ишчиси Усмонқулов Рустам.

Саёҳатчилар Ўзбек Миллий академик драма  театрида “Андишали келинчак”номли спектаклини ҳам томоша қилар экан,  қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.Саёҳатчилар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдиришди.

“Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ишчиларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлаймизки, бундай саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини ошишига ҳам  ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди  касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хўжамқулова.

 

Print Friendly, PDF & Email