Саёҳат қилинг, ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан баҳра олинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш  ҳамда ходимларни  туризмга жалб этилишига кўмаклашиш,  ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга доир Давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Ғаллаорол тумани йўллардан фойдаланиш  унитар  корхонасида ишловчи   16 нафар йўлсозлар  — касаба уюшма аъзоларига  Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри бўйлаб 3 кунлик  саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Бухоро вилоятидаги диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб  Ғиждивон туманидаги “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳини зиёрат   қилишдан бошладилар ва “Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий”, “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий”, “Хожа Али Ромитоний”, “Хожа Мухаммад Бобойи Самосий”, “Саййид Амир Кулол”Баҳоуддин Нақшбандзиёратгохларида  бўлдилар. Бухоро вилоятидаги қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан хам  яқиндан танишдилар.

“Узоқ йиллардан буён йўл соҳасида  ишлаб келаяпман, Бухоро вилоятини кўриш орзуим эди, касаба уюшмаларининг кўмаги туфайли  орзуим ушалди, ушбу саёҳат бир умр хотирамга муҳрланди. Кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташкилотчилардан чексиз миннатдорман.”- дейди йўл ишчиси Раджабов Хабибилло.

 “Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ишчиларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлаймизки, бундай саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини ошишига ҳам  ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди  касаба уюшма қўмитаси раиси С.Шерқулов.

Print Friendly, PDF & Email