Соғлик бебаҳо неъмат

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 3 февралдаги   БМ-06/267-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги туриб кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-5537-сонли Фармойиши ижросини таъминлашда иштирок этиш бўйича Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш  индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг манзилли чора-тадбирлари белгилади.

     Ушбу чора-тадбирлар бўйича жорий йилнинг 6 феврал куни Уйчи ва Учқўрғон туманлардаги бир қатор бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчилар иштирокида йиғилишлар ўтказилди.

     “Баракат ҳиммат файз”, “Уйчи қурилиш материаллари” МЧЖлар, шунингдек, Учқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари йиғилганларга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги туриб кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини ташкил этиб, аниқ чора-тадбирлар белгилашлари, “шахсий гигигена”, касалликни олдини олиш бўйича профилактик чораларини кўриш, тиббиёт хоналарини зарур тиббий ускуналар, дори-дармонлар ва дизенфекция воситалари билан таъминланиши, бундан ташқари, овқатланиш, ювиниш ва ҳожатхоналарни озодалигини сақлашга эътибор қаратиш ва доимий дизенфекция воситалари билан тозалаш чоралари тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

     Йиғилиш давомида яна шуни алоҳида таъкидландики, ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалардаги ходимлар учун хизмат қилувчи ошхоналарда фаолият кўрсатаёган ходимларни тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиб туриш чоралари кўрилиши, ходимлар ўртасида грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликлар аниқланганда, уларни белгиланган тартибда диагностикадан ўтказилишини таъминлаш каби масалалар бўйича тушунтиришлар қилинди.

     Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов иштирок этди.     Ушбу юқоридаги масала юзасидан ҳафта давомида жадвал асосида бошқа туманлардаги транспорт, қурилиш ташкилотларида ҳам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади.

Print Friendly, PDF & Email