Спорт мусобақаси ўтказилди.

Шу йилнинг 2-март куни Вилоят касаба уюшмалариташкилотлари бирлашмасининг “Боғи шамол” болалар оромгохида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси соврини учун  тармоқлараро аёллар ўртасида волейбол ва эркаклар ўртасида мини футбол  мусобақаси бўлиб ўтди.

Батафсил:

  Вилоятдаги корхона ва ташкилот, муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соглом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишни ошириш ва шу орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида шу йилнинг 2-март куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг “Боғи шамол” болалар оромгохида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси соврини учун  тармоқлараро аёллар ўртасида волейбол ва эркаклар ўртасида мини футбол  мусобақаси  бўлиб ўтди.

Ушбу спорт мусобақасида корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари ўзаро беллашдилар. Муросасиз ўтган бахсларда Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси шаънини ҳимоя қилган тармоқ вакилларидан тузилган аёллар воллейбол терма жамоаси фахрли 2-ўринни эгалладилар ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг Диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email