“Спорт – саломатлик гарови!” шиори остида спортнинг мини футбол тури ўтказилди

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили”, “ “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” бўйича дастурлар бандларининг ижроси юзасидан ҳамда корхоналарда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг  жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш ва саломатликларини таклашга кўмаклашиш  мақсадида  Жиззах вилоят АЙХББ КУҚ тизимидаги  Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 2018 йил  1 апрель куни  “Спорт – саломатлик гарови!” шиори  остида   спортнинг мини футбол тури бўйича касаба уюшма қўмитаси соврини учун спорт мусобақаси ўтказилди.

Мини футбол ўйинида корхонанинг ходимлари иштирок этишди ва ушбу мусобақага натижаларига кўра  совриндорлар ва номинациялар ғолибларини  моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Мусобақа иштирокчиларини, спортчиларини ҳаваскор гурухлар концерт дастурлари билан қутлашди.

Print Friendly, PDF & Email