Сурхондан Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига зиёрат

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёхат хамда зиёрат   Какайди транспорт ва алоқа касб хунар коллежи  касаба уюшмаси  ҳамкорлигида уюштирилди.
Саёҳат давомида  касаба уюшма аъзолари Самарқанднинг ноёб меъморий обидалари  ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шаҳарда барпо этилган маданий-маърифий иншоотлар, сайилгоҳлар ва боғларни томоша қилишди.

Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар дея таъриф бериладиган  Самарқанднинг ўтмиши қанчалик буюк бўлса, кейинги йилларда бу ерда амалга оширилган ўзгаришлар унинг шуҳратини янада оширганига гувоҳ бўлишди. Саёхатчилар тарихи бой, келажаги буюк Ўзбекистонимизнинг фарзанди, юксак ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти билан дунёга машҳур аждодларнинг вориси эканлигидан фахрланишди.

Print Friendly, PDF & Email