Сурхондарё бўйлаб Термизга саёҳат уюштирилди

Замонавий Термиз шахри XIX асрнинг сўнги йилларида Паттакесар қишлоғи ўрнида ташкил топган. Тарихий обидалар шаҳар атрофидаги ҳудудларда жойлашганлиги сабабли,  Денов автомобиль йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси  мехнат фахрийлари ва касаба уюшма фаоллари билан биргаликда қадимги Термиз бўйича саёҳатимизни бошладик.

Дастлаб, Термизнинг Кампиртепа, Қоратепа, Кокилдор ота ҳонақоҳи каби бошқа кўплаб тарихий жойларини кўздан кечиргач касаба уюшма фаоллариТермиз археология музейига ташриф буюришди. Бу музей Ўрта Осиёдаги ягона археологияга ихтисослаштирилган музей ҳисобланиб, унинг фондида 27 000 дан зиёд экспонат мавжуд. Бу экспонатлар шу ҳудудда топилган ҳайкаллар, тангалар, амалий санъат асарлари ва бошқа кўплаб тарихий ашёлардан ташкил топган.

Албатта, бир кун ичида қўҳна Термизнинг барча тарихий обидаларини кўздан кечириш қийин. Чунки уларнинг сони жуда кўп ва улар бир-биридан етарлича узоқ масофада жойлашган. Лекин саёхат хамда зиёрат  мароқли бўлди.

Print Friendly, PDF & Email