Сурхондарё Деновда устозлар моддий ва маънавий рағбатлантирилди

Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттириш­га, шу тарихнинг ўчмас саҳи­фаларини, аждодлари­миз­нинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етка­зиш, ҳаётимизни тобора пок­лаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун Яратган­нинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишда беқиёс ҳисса қўша­ёт­ган ота-бо­боларимизга ҳар то­мон­лама ҳур­мат, эъзоз ва эҳти­ром кўрса­тиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Шу муносабат билан, давлат дастури ижросини таъминлаш ва устозларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирдан  хамда касаба уюшма томонидан кўрсатилган ушбу эътибордан  Ахтам ака Хакимов  жуда ҳурсанд бўлди,  Ахтам ака кўп йиллар Денов Хазарбоғ қишлоқ хўжалик касб хунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаб,  ўз ҳаётий тажрибаларини талабалар билан баҳам кўрди.

Шу боис, хозирги кунда нафақа ёшида бўлган Ахтам ака, шундай умуминсоний фазилатлар қадрланган, миллий қадриятлар янада мустаҳкамланган, ёшлари хизматда, кексалари эъзозда бўлган юртимизда яшаётганлигидан, кексаларга кўрсатаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимиздан беҳад миннатдор эканлигини билдирди.

Print Friendly, PDF & Email