Сурхондарёда 26 июн — «Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни» муносабати билан хотин қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

26 июн — «Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни» муносабати билан «Баркамол авлод — гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризмга қарши!» шиори остидаги акцияси доирасида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитаси хамда  Вилоят ёшлар Иттифоки  ташаббуси билан тармоқ корхона ва ташкилотлари  хотин қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

Марофонда Республикамиз хукумати томонидан гиёҳвандликни олдини олиш, ўсиб келаётган баркамол авлодни соғлом қилиб тарбиялашга қаратилган қатор чора — тадбирлар ва амалий ишлар хусусида маълумотлар келтириб ўтилди.

Марафонни ўтказишдан асосий мақсад – меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Қизғин ва дўстона беллашувлар остида ўтган мазкур спорт байрамига турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, маҳаллалардаги аҳоли ҳамда ёшлар ҳам кенг жалб этилди. Марафон  якунлари бўйича  аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар ёш тоифалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун  Сурхондарё вилоят  бирлашган касаба уюшма  қўмитаси томонидан таъсис этилган диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email