Сурхондарёда амалий семинар ўтказилди

Семинарда амалдаги Мехнат мухофазаси қонунини ҳаётга тадбиқ этишда, мажбурий мехнатга жалб қилмаслик, хавфсиз мехнат шароитларини яратиш, жамоа шартномалари бажарилиши, касаба уюшма  бадалларини тушуми, ижтимоий суғурта маблағларидан фойдаланиш, молиявий хужжатларни расмийлаштириш, иш хақи,солиқ сиёсати, тафтиш комиссияси вазифалари, касаба уюшма пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш тугрисида фикр юритилди.

Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури амалга оширилишида касаба уюшмалари фаол иштирок этганлиги, хисобот даврида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт тарғиботини олиб бориш, тизимдаги соғломлаштириш муассасаларининг моддий-техник таъминотини янада кучайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилаётганлиги тугрисида хам маълумотлар берилди.

Семинарда, тизимда жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, бу орқали фаолиятнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ахборот ишларини ташкил этишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, электрон хизматларнинг интерактивлик даражасини ошириш соҳасидаги ишлар изчил давом эттириш ишлари хусусида хам тухталди.

Семинар сунгида, якуний давра сухбати ва  савол жавоблар булиб семинар катнашчиларининг  саволларига жавоблар қайтарилди ва уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email