Сурхондарёда “Спорт Саломатлик гарови” шиори остида минифутбол спорт мусобақаси ўтказилди

Спорт  соғломлаштириш  тадбирларига  кенг  жалб  килиш  борасида  тармоқ тизимидаги  Термиз Дарё  Порти маъсулияти чекланган жамиятида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Шу муносабат билан, касаба уюшма  аъзолари билан биргаликда   “Спорт Саломатлик гарови”  шиори остида минифутбол  спорт мусобақаси  ўтказилди.

 Мазкур  ташкил этилган мусобақанинг саралаш мусобақасида  жамиятда фаолият олиб бораётган касаба уюшма аъзолари  иштирок  этишди.

Ўтказилган  минифутбол  спорт мусобақасида икки жамоа бўлиб ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Тадбир  якунида  ғолиб  жамоага   Вилоят  бирлашган    касаба    уюшма   қўмитаси   ҳамда   Термиз Дарё Порти маъсулияти чекланган жамияти маъмуриятининг қимматбахо  совғалари  тақдим  этилди.

Print Friendly, PDF & Email