Сурхондарёда «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форум якунларига багишланган амалий семинар утказилди

Форум якунларига багишланган амалий семинарда  жамоат ташкилотлари, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар мутасаддилари, иш берувчилар, бошлангич касаба уюшма  қўмита раислари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшма ташкилотлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда улар фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш борасида жипслаштириш Форуми доирасида ташкил этилган 5 та секцияда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокама қилиниб, бунда дастуриламал ҳужжатнинг ҳар бир йўналиши батафсил кўриб чиқилди.

Касаба уюшмалари фаолларида юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ошгани Форум якунларига багишланган амалий семинарда яққол кўриниб турди. Буни иштирокчилар томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича касаба уюшмалари олдида турган аниқ вазифалар белгилаб олиниши билан бирга, уларни бажариш механизми юзасидан зарур тавсиялар берилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Форум якунларига бағишланган амалий семинар давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокамалари якунлари  бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўртага ташладилар.

Муҳокамаларда сўз олганлар Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ўзига хос чақириқ бўлганини, касаба уюшма аъзолари халқнинг орзу-ниятлари рўёбига қаратилган вазифаларни амалга оширишда елкадош эканликларини билдиришди.

Форум якунларига бағишланган амалий семинар якунида  Ватанимиз тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси” ўқиб эшиттирилди ҳамда қабул қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email