Сурхонлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди

Денов қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ ёшлар ва касаба уюшма аъзолари қадимий Бухоро шаҳрига икки кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатнинг биринчи куни Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳридаги «Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний» мажмуасидан бошланди. У ердаги меъморий обидалар зиёрат қилиниб, сўнгра Бухоро амири саройларига борилди.

Иккинчи кун Бухоро шаҳридаги «Бухоро Арки»га ташриф буюрилиб, у ердаги қадимий обидалар, кандақорлик ишлари, кулолчилик намуналари, сўзаналар намойиши билан танишилди. Саёҳат давомида «Лаби ҳовуз», «Минораи калон», «Бухоро зиндони» ва шунга ўхшаш кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган “Бухорога саёҳат”  саёхатчиларида Ватан ҳисси, унга бўлган муҳаббат, қадимий аждодларимизга мос ва хос авлод бўлиш туйғуларини янада мужассамлантиради, албатта.

Print Friendly, PDF & Email