Тармоқ корхона ва ташкилотлари томонидан “1 Июн — болаларни химоялаш куни”га бағишланган тадбирлар тўғрисида

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳар томонлама етук ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш, “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни муносиб нишонлаш ҳамда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тармоқ бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари, корхона ва ташкилотлар томонидан маданий тадбирлар, қўрик конкурслар ташкил этилди. Худудларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган барча тадбирлар юқори савияда ўтказилди. Тадбирларга Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернат тарбияланувчилари, етим ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари жалб этилди.

Жумладан:Тошкент шахар ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тақдим этилган тармоқ корхона ва ташкилотлари ходимларининг фарзандлари учун “Мирзо Улуғбек номли” маданий истирохат боғига 3500 дона ташриф чипталари бепул тақдим этилди, бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари маблағлари хисобидан  35 млн. сўм сарфланди. 

Ромитан ТЙХК дан 11 нафар, Озодаавтотранссервис МЧЖ да 25 нафар, Ғиждувон транспорт депортаментидан 17 нафар кам таъминланган оила фарзандларини “Сомонийлар “Маданий истирохат боғи”га ташрифлари Бухоро шахар транспорт депотаменти хисобидан бепул ташкил этилди. “Бухоро ГИПС”ҚК касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларининг 38 нафар фарзандларига байрам арафасида “Самарқанд” шахрининг диққатга сазовор масканларига саёхат ташкил этилди.

“Қувасойцемент” ва “Кварц” ОАЖ лари Қувасой шахар хокимлиги томонидан шахар маданият-истирохат боғида ташкил этилган байрам тадбири иштирокчиларининг 800 нафари учун ширинликлар тақдим этишди. “Қувасойцемент” ОАЖ  клубида ташкил этилган болалар учун концерт дастурининг 300 нафар қатнашчисига ширинликлар тарқатилди.

“Қизилқумцемент” АЖ  касаба уюшмаси хисобидан 48 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун озиқ-овқат тўпламлари ажратилди. Шахар мехрибонлик уйларининг 120 нафар фарзанларига  “Шабада” оромгохида бепул соғломлаштириш учун йўлланмалар тақдим этилди.

“Бекободцемент” ОАЖ да байрам муносабати билан ходимлар фарзандлари учун байрам тадбири  ташкил этилди. Тадбир доирасида болалар учун концерт дастури, спорт мусобақалари, асфальтга расм чизиш каби конкурслар ўтказилиб, ғолибларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 310 минг сўмлик совғалар  берилди.

“Охангаронцемент” ОАЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг 150 нафар фарзандлари учун “Туркистон” саройида ташкил этилган “Шоу Алладин” номли  концерт дастурига ташриф уюштирилди. Бу мақсад учун касаба уюшмаси маблағлари хисобидан 2 млн 250 минг сўм сарфланди.

“Хар бир фарзандга мехр, эътибор” шиори остида ўтказилган байрам тадбирлари қизиқарли воқеаларга ва унутилмас таасуротларга бой бўлди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email