Учинчи мавсум бошланди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилотининг меҳнаткашларининг 35 нафар болажонлари жорий йилнинг 3 мавсумида ҳордиқ чиқаришлари учун Чуст туманидаги “Чуст баркамол авлод” дам олиш масканига ташриф буюрди.

— Мен дам олиш масканида ҳордиқ чиқариш давомида кўплаб дўстлари орттираман ҳамда ўз билим ва тажрибаларимни синаб, турли хил тўгаракларда иштирок этиб, мана 2 йилдирки оромгоҳ маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят қўмитаси томонидан эсдалик совғалари олиб қайтаман, — дейди Яхъёбек Абдулазизов, — Дам олиш даврим мароқли ўтаётганидан мутасадди раҳбарларга чин миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳа, болаларга берилаётган эътибордан мамнунликлари уларнинг кўзларида яққол намоён бўлаётир.

Print Friendly, PDF & Email