Умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб факультетлараро волейбол спорт мусобақаси ўтказилди.

2018 — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Самарканд давлат архитектура-курилиш институти профессор-ўқитувчи ва ишчи ходим хотин-қизлар  ўртасида умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб факультетлараро волейбол спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада қурилиш факультети, қурилишни бошқариш факультети, МКК факультети, архитектура факультетларидан 26 нафар профессор-ўқитувчи аёллар ва ишчи ходимлар иштирок этишди. Мусобақа ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда жисмоний маданият кафедраси томонидан ташкил этилди ва ўтказилди.

Мусобақалар якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўрин қурилиш факультети ва 2-ўрин архитектура факультети хотин-қизлари жамоалари эгалладилар.

Шунингдек, ходимлар оилалари ўртасида мусобақалар ўтказилиб, унда вилоят ташкилотлари бирлашган касаба уюшма кумитаси томонидан “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган оилавий спорт мусобокаси ғолиблари институт ўқитувчиси Курбонов Абдумалик оиласи ғолиб деб топилди.

 

 

 

Барча ғолиб ва иштирокчилар институт ва касаба уюшмаларининг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email