“Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танлови якунлари

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилдаги 07-июндаги БМ-03/873 сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда мехнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рагбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, мехнат унумдорлигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётга кенг жалб этиш,“Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик танловнинг 1-босқичида тармоқнинг 115 та корхона ва ташкилотлари иштирок этишди. 575 та хужжат ўрганиб чиқилди ва 5 та номинацияси асосида 172 та иштирокчи кўрик танловнинг 3-босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.
Вилоят босқичида хакамлар хайъати томонидан тармоқнинг 5 нафар фидойи ишчилари Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ғолиб деб топилиб кейинги Республика босқичида қатнашиш хуқуқини қўлга киритган эдилар.
Жорий йилнинг 27-ноябр куни Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республи Кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилишида Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. Танлов якунларига кўра Андижон вилоят хокимлиги “Ягона буюртмачи”инжиниринг компанияси ходимлар бўлими ва маҳсус ишлар бўйича мутахассиси Садикова Парагат Қаюмжановна Тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан ғолиб деб топилди. Тармоқ касаба уюшма Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совга ҳамда Фахрий ёрлиқ “Ягона буюртмачи”инжиниринг компанияси жамоаси ўртасида тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email