“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш Дастури амалда

Иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожла-наётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.

Андижон вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Ушбу режалар асосида касаба уюшмалари ташкилотлари ташаббуси билан Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, хамда  “Ўзбекистон бўйлаб саёхат кил!” ички туризмни ривожлантириш  Дастури доирасида тармок касаба уюшмаларининг иштироки тугрисидаги қарорни амалда бажарилиши таъминлаш ва  Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш  Унитар корхонаси 46 нафар ишчи ходимлари Амирсой дам олиш зонасида мароқли ҳордиқ чиқариб қайтдилар.

Бу мақсадларга корхона хисобидан 42 млн 780 минг сўм маблағ сарфланди.

Print Friendly, PDF & Email