Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси мурожаатномаси юзасидан жойларда ёш ишчи-ходимлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи бугунги кунда жаҳон оммаси эътибори марказида бўлиб турибди.

Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу халқаро анжумандаги нутқидан келиб чикиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси кенг жамоатчиликга эълон килинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ушбу Мурожаатномасини барча бўғиндаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари — корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, жумладан ёшлар орасида тарғиб этиш ва Мурожаатнинг мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида очик мулокот шаклидаги учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 29-июл куни тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши томонидан Балиқчи туманида бўлиб ўтди. Тумандаги тармоқ ишчи-ёшлари бўлиб ўтган очиқ мулоқотда мурожат мазмун мохиятини тадбир қатнашчиларига кенг тушинтириб ўтилди. Мулоқот давомида иштирокчи ёшлар томонидан Ички туризмни кенг қамровли даражага олиб чиқиш ва бу борадаги маълумотлар ахборат базасини шакиллантириш ва ахолига кенг тарғиб қилиш. Туризм сохасида ёшларга имтиёзлар бериш таклифлари берилди.

Print Friendly, PDF & Email