Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи таъсуротлари

  2020 йил 11 ноябрь куни  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва касаба уюшмаларининг ижтимоий ҳамкорлари бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари делегат сифатида иштирок этдилар.

 Қурултойда даставвал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилди.

Мустақил Ўзбекистон тарихидабиринчи маротаба Президент томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, Республикамизда ҳар йили 11 ноябрь санасини касаба уюшмалари куни деб белгилаш, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифлари Давлатимиз раҳбари – Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан билдирилди.

Мен ҳам барча Қурултой делегатлари каби Президентимиз табригини жуда катта тарихий воқеа сифатида зўр қувонч ва ҳаяжон билан қарши олдим.

11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихида унутилмас ва зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган кун бўлди десак, айни ҳақиқатдир. Ҳамма делегатлар , шу жумладан мен ҳам  катта мамнуният, кўтаринки руҳ ва зўр қизиқиш билан тинглаган, Президентимизнинг самимий ва илиқ, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосини Ватан равнақи ва тараққиёти учун сафарбарликка ундовчи сўзлари барчамизнинг қалбимизда бир умр муҳрланиб қолади.

      11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклиф этилгани эса беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмаси аъзолари учун унутилмас воқеа бўлди. Бу давлатимиз раҳбарининг бизга – касаба уюшмаларига бўлган ишончини билдиради.

 Бундан кейин бизлар – касаба уюшма аъзолари , фаоллари , раҳбарлари иш фаолиятимизни ана шу юксак ишончни оқлашга йўналтиришимиз зарур бўлади деб ҳисоблайман.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII ҚурултойидаЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг “Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари: Федерациянинг 2016 — 2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида”ги маърузасида охирги 4 йилда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон манфаатларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар замирида халқимиз турмуш даражасини ошириш, одамлар эртага эмас, бугун яхши яшашини ва фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам экани алоҳида айтиб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам, Қурултой жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс даврига шахдам ва дадил қадам қўяётганини, “Янги Ўзбекистон” деб эътироф этаётган ғоят муҳим бир даврда ўтмоқда. Чунки бугунги Ўзбекистон — кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун халқимизнинг бунёдкорлик руҳи ва яратувчанлик кайфияти, дунёқараши ҳам кечагидан бутунлай фарқ қилади. Бир сўз билан айтганда, дунёда турли хавф-хатарлар, манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётган ҳозирги таҳликали вазиятда Ўзбекистонда шаклланган Янги тизим — ҳалқимизни бахтли қилиш тизими ўзини тўла оқламоқда.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари шаклланди, дейишга барча асослар бор. Жумладан, касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳуқуқий асос такомиллаштирилди. Ҳисобот даврида касаба уюшмаларининг янги ҳуқуқий асослари жадал ривожланди. 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди. ЎзбекистонкасабауюшмалариФедерациясииштирокидаХалқаро Меҳнат Ташкилоти(ХМТ)нинг 4 та конвенциясива 1 та протоколи ратификация қилинди. 2016 — 2020 йилларда Федерация томонидан 2000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасига таклифлар берилди. Жумладан, ушбу жамоат тузилмаси иштирокида илк бор ишҳақи учун минтақавий ва тармоқ коэффициентлари, шунингдек, иқлим ва яшаш шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудларда ишлаш учун ходимларга қўшимча таътилнинг минимал давомийлиги тасдиқланди, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бартараф этилди ҳамда касаба уюшма инспекциялари қайта тикланди.

Қурултойда ҳисобот даврида қўлга киритилган ана шу ютуқлар билан бир қаторда, ҳали қилиниши зарур бўлган долзарб вазифалар борлиги ҳам айтилди. Хусусан, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг норма ижодкорлигига доир фаолиятини кучайтириш, халқ билан мулоқотни янада жонлантириш, аҳолига қулайлик яратиш учун “Онлайн йўлланма” дастурини жорий этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларни такомиллаштириш зарурлигига ҳам урғу берилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021— 2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларида Янги Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг устувор вазифалари белгилаб берилган. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш, ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ вазифалар, касаба уюшмалари ва меҳнат бозори, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ишларини ташкил этиш ва норматив негизини мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари инспекцияларининг жамоатчилик назорати бўйича асосий вазифалари, камбағалликни камайтириш, аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш махсус чораларини қўллаш, ходимлар маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ва бошқалар ана шулар жумласидандир.

Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати қабул қилинди.

Б.ХУДАЙБЕРДИЕВ – ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ АЙҲББ БОШЛАНҒИЧ  КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТИ РАИСИ.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email